Ўзбекистонда қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартиби такомиллаштирилади

18:42 23 Декабрь 2021 Жамият
1160 0

Ўзбекистонда қийноқлар қурбонларига етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.

Маълумотларга кўра, лойиҳада Ўзбекистон Фуқаролик кодексининг 991-моддасига мувофиқ қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазо турлари, шунингдек жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар, тергов, суриштирув, дастлабки тергов, жиноий таъқибни амалга оширувчи органлар томонидан этказилган зарар учун жавобгарлик жорий этилган.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1021-моддаси иккинчи қисмига, яъни айбланувчининг айбидан қатъи назар, маънавий зарар қопланиши шарт бўлган ҳолатларни, шунингдек, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муносабатларни, шунингдек, жазо турларини қўллаш билан содир этилган жиноятнинг оқибатларини киритиш таклиф этилмоқда.

Бу ўзгаришлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон қадр-қимматини ошириш йўлидаги қадам бўлади. Муаммо ана шундай қонунларни амалда қўллашда, – дея хулоса қилди Расул Кушербаев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер