Ўзбекистонда қанча доза вакцинадан фойдаланилди?
2021 йил 29 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 265 441 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 109 197 нафарни,
— 2-босқич эмланганлар 107 095 нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 49 149 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 33 672 515 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 17 487 499 нафарни,
— 2-босқичда эмланганлар 10 688 905 нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 5 496 111 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
— Самарқанд вилояти (48 880 доза),
— Фарғона вилояти (34 438 доза),
— Тошкент шаҳри (27 238 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 81,5 фоизни ташкил қилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг