Ўзбекистонда қачондан ҳаво ҳароратининг пасайиши айтилди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.
Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 33-36 даражагача пасаяди, фақат энг чекка жанубда 39-41 даражага етади.
Шунингдек, 25-27 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 28-29 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг