Ўзбекистонда ўтган 5 йилда қанча табиий газ иқтисод қилинди?

17:59 29 Апрель 2021 Иқтисодиёт
819 0

Ушбу саволга АОКАда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов иштирокида ўтказилган брифингда қуйидагича жавоб берилди:

— 2016 йилгача ускуналар қуввати 505 Мвт (ишлаб чиқариш қувватининг 5,45 фоиз)ни ташкил этган, 2016-2021 йилларда қўшимча 3 504 МВт янги қувватлар ишга туширилиб, замонавий ускуналар қуввати 4 009 Мвт га етди ва ИЭСлар қувватининг қарийб 30 фоизни ташкил қилмоқда.

Натижада янги қурилмаларда ёқилғи икки баробар кам сарфланиб, натижада маҳсулот таннархи пасайишига эришилмоқда.

Ўтган 5 йил мобайнида Толимаржон, Ангрен, Тошкент, Навоий, Тахиатош станцияларида янги қурилмалар жорий этилди, Сирдарёда блоклар модернизацияси якунига етмоқда. Водий аҳолиси учун Тўрақўрғон станцияси қурилди, Фарғона иссиқлик электр марказида газ-турбина ускуналари ишга тушди. Бу лойиҳалар учун 4,75 млрд доллар сарфланди.

Энерготежамкор қурилмалар жорий этилиши натижасида 1,5 трлн сўмга тенг 3,8 млрд кубометр табиий газ иқтисод қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер