Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари нархи ошди

17:28 01 Февраль 2022 Иқтисодиёт
1579 0

Фото: Архив сурат

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь ойида истеъмол сектори товарлари ва хизматлари соҳасида инфляция 0,9 фоизни ташкил этди.

Маълумотларга кўра, истеъмол нархлари индексининг йиллик ўсиш суръати 9,8 фоизга етди. Шу билан бирга, 2022 йилнинг биринчи ойида нархлар ва тарифларнинг ўсиши бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари етакчи ўринларни эгаллади: ўсиш ўртача 1,3 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, ушбу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,5 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар 0,7 фоизга ошди.

Нархларнинг энг катта ўсиши озиқ-овқат маҳсулотларида қайд этилди. 2021 йил охирига нисбатан мевалар 3,1 фоизга, сабзавотлар 5,8 фоизга ошган.

Гўшт маҳсулотлари 2022 йил январь ойида 0,4 фоизга арзонлашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер