Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар 4520 нафарга етди

23:04 09 Июнь 2020 Жамият
1690 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

2020 йил 9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4520 (+38) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари ва 17 нафари эса аҳоли  орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда , дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ахборотида.

Айни пайтда юртимизда 3459 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди. 

Ҳозирда 1043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер