Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172090 тага етди

10:41 26 Сентябр 2021 Жамият
296 0

https://t.me/ssvuz

2021 йил 25 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172090 (+502) нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур касалликдан соғайганлар жами 166781 (+768) нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1222 нафарни ташкил қилди.

Шу билан бирга, кеча 94 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26912 нафарга етган ва уларнинг 371 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25237 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 224 нафарга етди.


 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер