Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажми ошган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 5,7 млн тонна кўмир қазиб олинган.
Кўмир қазиб олиш ҳажми 2022 йилнинг тегишли даври билан солиштирилганда 19,1 % га ошган.
2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 614,3 минг тонна кўмир қазиб олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг