Париждаги Халқаро модалар академияси Ўзбекистонда факультет ташкил этади
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов Париждаги Халқаро модалар академияси Президенти Жан-Филлип Ваклюэр раҳбарлигидаги делегация билан учрашди.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Мулоқотда олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда факультет очиш ҳамда 2019/2020 ўқув йилидан қабулни амалга ошириш режалаштирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг