Ўзбекистонда кескин совуқ туфайли газ қуйиш шохобчалари иш соати чекланди

03:08 18 Ноябрь 2021 Жамият
1345 0

17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари иши вақтинча чекланди, иш жадваллари вилоят ҳокимликлари томонидан тартибга солинади, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Сўнгги йилларда магистраль ва тақсимловчи газ қувурларидан фойдаланишда технологик режим бузилишининг олдини олиш мақсадида куз-қиш мавсумида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (газ қуйиш шохобчалари) фаолиятига куннинг маълум вақтларида, хусусан, кечқурун ва тунда вақтинчалик чекловлар жорий этилди, - таъкидлади Энергетика вазирлиги.

Кўрилган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад совуқ ҳаво даврида аҳоли, шифохоналар, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, шунингдек, йирик электр станцияларини табиий газ билан таъминлаш барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Ушбу чеклов чоралари вақтинчалик хусусиятга эга ва агар тегишли шароитлар юзага келса, ёқилғи қуйиш шохобчалари нормал ишлашга қайтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер