Ўзбекистонда йил бошидан буён картошка импорти 8 фоизга ошди

15:28 28 Декабрь 2021 Жамият
914 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан 53,2 миллион долларга 455,8 минг тонна картошка импорт қилган.

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,2 минг тоннага ёки 8 фоизга ошган.

Ўтган 11 ой ичида Ўзбекистонга картошка импорти қуйидаги кўрсаткичларга камайди:

Қозоғистон — 150 минг тонна;

Эрон — 136 минг тонна;

Покистон — 128 минг тонна;

Қирғизистон — 24 минг тонна;

Нидерландия — 11 минг тонна;

Россия — 4,5 минг тонна;

Франция — 616 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер