Ўзбекистонда икки ойда 676,2 млрд сўмлик мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

12:43 08 Апрель 2026 Иқтисодиёт
234 0

2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 676,2 млрд сўмлик мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мебель ишлаб чиқариш ҳажми ҳудудлар кесими бўйича тақсимланганда энг катта кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилиб, 131,9 млрд сўмни ташкил этган. Ундан кейинги ўринларда Тошкент вилояти 87,3 млрд сўмлик ишлаб чиқариш ҳажми билан иккинчи, 78,5 млрд сўмлик кўрсаткич билан Самарқанд вилояти кучли учликда қайд этилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 58,3 млрд сўм, Андижонда 38,1 млрд сўм, Бухорода 42 млрд сўмлик, Жиззахда 16,1 млрд сўмлик, Қашқадарёда 17,6 млрд сўмлик, Навоийда 25,1 млрд сўмлик, Наманганда 59,6 млрд сўмлик, Сурхондарёда 21 млрд сўмлик, Сирдарёда 8,4 млрд сўмлик, Фарғонада 63 млрд сўмлик ҳамда Хоразмда 29,4 млрд сўмлик мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер