Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш автоматлаштирилган электрон тизимдан фойдаланган ҳолда ўтказилади

11:40 03 Декабрь 2021 Жамият
930 0

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар хусусий марказларда ўтказилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларидан иборат хусусий имтиҳон марказлари очилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, марказларда тест синовлари инсон омили иштирокисиз, автоматлаштирилган электрон тизимдан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Бу коррупцияга қарши курашишда ёрдам беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер