Ўзбекистонда гўшт ва балиқ маҳсулотларини етиштириш учун 8 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

02:18 12 Февраль 2022 Иқтисодиёт
1398 0

Фото: Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 11 февраль куни АОКАда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум бўлишича, 2022 йилда балиқ ва гўшт маҳсулотларини етиштиришни ривожлантиришга 8,3 трлн. маблағ ажратилади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» мухбири хабар берди.

Шундай қилиб, чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш учун Франция тараққиёт агентлиги томонидан 100 миллион евро, Жаҳон банки томонидан 300 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилади.

Умуман олганда, 2022 йилда ушбу соҳаларга 8,3 триллион маблағ ажратилиб, 1948 та лойиҳа ишга туширилади. Шунингдек, янги объектлар ҳисобига 25 минг киши иш билан таъминланади.

Умумий суммадан қуйидагиларга йўналтирилади:

чорвачилик – 4,8 триллион сўм;

паррандачилик – 1,3 триллион сўм;

балиқчилик – 1,1 триллион сўм;

асаларичилик – 129 млрд. сўм;

қуёнчилик – 129 млрд. сўм.

Бундан ташқари, барча тоифадаги фермер хўжаликларида қорамолнинг 90 фоизи хўжаликларга, 10 фоизи фермер хўжаликларига тегишли экани маълум бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер