Ўзбекистонда фаол махсус иқтисодий зоналар сони 31 тага етди
2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаол махсус иқтисодий зоналар сони 31 тани ташкил қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, юртимизда фаолият юритаётган кичик саноат зоналари сони 423 та, технопарклар сони 32 та ҳамда кластерлар сони 381 тани ташкил этган.
Улар таркиби бўйича бўйича тақсимланганда технопаркларда 3 803 та, кичик саноат зоналарида 3 272 та, махсус иқтисодий зоналарда 1 127 та ҳамда кластерларда 392 та корхоналар рўйхатга олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг