Ўзбекистонда электромобиль импорти 4,5 баробарга ошган
Фото: Иллюстратив фото
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 34,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1 125 та электромобиль импорт қилган.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 тага ёки 4,5 баробарга ошган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон асосан қўйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
Хитой – 983 та;
БАА – 73 та;
Германия – 27 та;
Гонконг – 25 та;
Жанубий Корея – 6 та;
Литва – 6 та;
Эстония – 2 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг