Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи ҳафта арзонлашди
Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 19 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 95 тийинга арзонлашиб, 8392 сўм 20 тийинга етган.
Евро курси эса 32 сўм 72 тийинга арзонлашиб, 9477 сўм 31 тийинни ташкил этмоқда.
Бир Россия рубли эса 1 сўм 42 тийинга арзонлашиб, 126 сўм 25 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 52 сўм 49 тийинга арзонлашиб, 10 816 сўм, 71 тийинни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада доллар курси 2019 йилда биринчи марта арзонлашганди. Ўшанда курс қиймати 6 сўм, 38 тийинга арзонлашган.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг