Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарила бошлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,72 сўмга ошди ва 12 360,86 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 60,02 сўмга пастлади ва 14 479,51 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 2,82 сўмга тушиб, 145,66 сўмни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг