Ўзбекистонда доллар курси бироз тушди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 30,05 сўмга тушди ва 12 179,81 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 31,22 сўмга пастлади ва 14 139,54 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,80 сўмга тушиб, 156,73 сўмни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг