Ўзбекистонда давлат муассасалари учун гендер тенглик нишони дастури

14:00 19 Октябр 2022 Сиёсат
1042 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Бугун, 19 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда давлат муассасалари ўртасида гендер тенгликни тарғиб қилиш мақсадида “Давлат муассасалари учун гендер тенглик нишони” (ДМ учун ГТЭМ) дастурини ишга туширди.

Шуни таъкидлаш муҳимки, дастур Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари орасида биринчи марта синовдан ўтказилмоқда. ДМ учун ГТЭМнинг асосий мақсади давлат сиёсатида гендер масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш ва уни самаралироқ юритиш имконини беришдир. Нишон давлат муассасаларига ўз салоҳиятини мустаҳкамлаш ва гендер тенгликни янада самарали ҳамда яққол таъминлаш учун чинакам ва амалий пойдевор яратиб беради.

Жумладан, Сенат Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева кириш сўзида Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача бўлган даврда гендер тенгликка эришиш стратегияси хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратишга, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотларида хизмат лавозими кўтарилиши, вазирлик ва идоралар салоҳиятини ошириш, шунингдек, иш жойида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилганини таъкидлади.

Танзила Нарбаева Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси гендер тенглик бўйича халқаро сертификатлаштириш дастуридан ўтиш учун Ўзбекистон томонидан таклиф этилганини, эндиликда халқаро сертификат олиш ушбу давлат идораси учун навбатдаги босқич эканини таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчилар ушбу дастурнинг барқарор ривожланишга эришишдаги алоҳида ўрнини белгилаб олди, бунга тенг ҳуқуқли жамиятлар яратмасдан эришиб бўлмайди. “Гендер тенглик ютуқлари нишони” халқаро сертификатини олиш бутун дунёда давлат муассаслари, уларнинг гендер тенгликка эришиш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш борасидаги интилишлари ва ҳаракатлари, шунингдек, бу борадаги фаолиятини такомиллаштиришдаги эътирофидир.

Тадбир сўнгида иштирокчилар гендер тенгликка эришиш бўйича янги ёндашувлар, ғоялар ва ташаббуслар юзасидан фикр алмашди, бир қатор давлат идоралари ушбу дастурда иштирок этишдан ва БРМга эришиш ҳамда Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш миллий стратегиясини амалга оширишга ҳисса қўшишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

 

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер