Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат сезиларли даражада пасаяди

13:56 11 Октябр 2024 Жамият
343 0

Ўзбекистонда 13 октябрь, якшанба кунидан бошлаб ҳарорат пасая бошлайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди.

Билдирилишича, 13 октябрь куни Республиканинг шимолий ҳудудларига, 14-17 октябрь кунлари қолган ҳудудларга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

13-17 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даражагача илиқ, Ўзбекистон шимолида баъзи жойларда 0-2 даражагача совуқ, кундуз кунлари 13-18 даражагача аста-секин пасаяди.

13-15 октябрь кунлари Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер