Chevrolet Equinox'нинг ҳозирги авлоди ишлаб чиқарилиши тўхтатилади — «UzAuto Motors»
Моделларни янгилаш стратегияси сабабли "Chevrolet Equinox"нинг ҳозирги авлоди ишлаб чиқарилиши тўхтатилади. Бу ҳақда "UzAuto Motors" хабар берди.
Шу муносабат билан ушбу автомобиль моделини етказиб бериш бўйича шартномалар олиш учун аризаларни расмийлаштириш тўхтатилди.
"UzAuto Motors" АЖ компанияси дилерлик ташкилотлари билан биргаликда мижозлар олдидаги мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини ва "Chevrolet Equinox" автомобилларини харид қилиш учун аввалдан шартнома тузган сўнгги мижозларга тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди", дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг