Ўзбекистонда августдаги пенсия ва нафақа тўловлари бўйича маълумот берилди

12:20 07 Август 2024 Иқтисодиёт
446 0

2024 йил август ойида пенсия тўловларини нақдсиз шаклда олувчиларга маблағлар тўлиқ молиялаштирилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

Қайд этилишича, тўлов рўйхатларига киритилган 4 миллион нафардан ортиқ пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар тижорат банкларига ўтказилган. Пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда, яъни банк пластик карталари орқали олувчи 3,1 миллион нафар (ёки жами олувчиларнинг 78 фоизи) фуқароларга пуллар тўлиқ ўтказилган.

“Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Бироқ жамғарма эълон қилган ахборотда қанча миқдорда пенсия пуллари тўлаб берилгани тўғрисида маълумот келтирилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер