Ўзбекистонда 991 та дорихона нархларни асоссиз оширгани аниқланди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда 991 та дорихона нархларни асоссиз оширгани аниқланди. Бу ҳақда қўмитанинг ижтимоий тармоқларида маълум қилинди.
Қайд этилишича, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарликлар Солиқ органи тизимида аниқланиб, қўмитанинг “Fair Tech” ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган.
2025–2026 йилларда қўмитанинг “Fair Tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарлар асосида белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 991 та дорихонада (152 та улгуржи ва 839 та чакана) 414 305 та ҳолатда 8,5 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олингани аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган ва истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилган.
Бундан ташқари, лицензия талабларини бузиш ҳолатлари бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг