Ўзбекистонда 9 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида 815,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
- автомобиль бензини — 815,2 минг тонна;
- кўмир — 3644,2 минг тонна;
- нефт — 518,8 минг тонна;
- енгил автомобиль — 150 183 дона;
- автобус — 696 дона;
- юк машинаси — 2919 дона;
- трактор — 173 дона;
- автомобиль двигатели — 99,5 минг дона.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг