Ўзбекистонда 4 балли зилзила содир бўлди
Иллюстратив фото
Қашқадарё вилоятида 3,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 9 июль куни Тошкент вақти билан 15:32 да Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 4 балли ер қимирлаши қайд этилган.
Зилзила магнитудаси 3,5 га тенг, силкиниш 10 км чуқурликда юз берган. Унинг эпицентри Тошкентдан 422 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Нишон туманида 2-3 балл, 22 км.
- Ғузор туманида 2 балл, 29 км.
- Қарши шаҳрида 2 балл, 37 км.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг