Ўзбекистонда 2025 йилга бориб 18 та электр станцияси ишга туширилади
Энергетика вазирлиги ўтган 2,5 йил ичида электр энергетика соҳасида йигирмага яқин инвестиция битимларини имзолади.
Вазирлик маълумотига кўра, имзоланган инвестиция битимлари доирасида 2025 йилга бориб Ўзбекистонда умумий қуввати 7 331 МВт бўлган 18 та иссиқлик, қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади.
Бу мамлакатимизда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 50 фоизини ташкил қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг