Ўзбекистонда 2020 йил давомида суюлтирилган газ нархи 57 фоиз қимматлашди

02:44 11 Январь 2021 Жамият
2348 0

2020 йил давомида биржа савдолари товар айланмаси олдинги йилга нисбатан 24,5 фоиз ўсишни ташкил этди. Бу ҳақда "UZEX хабарлари" маълум қилди.

Хусусан, биржа савдо платформаси товар айланмаси 46,7 трлн сўмни ташкил қилди. Ўз навбатида 11 та янги турдаги товарлар 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб фақатгина биржа савдоларида сотилиши ушбу кўрсаткичга бевосита таъсир ўтказган. 

Ушбу давр мобайнидаги савдоларда бошланғич нархнинг ўсиши ўртача 7 фоизни ташкил қилди. Лекин айрим товарларда нарх ўсиш динамикаси юқори даражада сақланиб қолмоқда. Хусусан, суюлтирилган газ 57%, цемент 36%, кўмир 16% ва нефть эритгич (нефрас) 15%.

Мазкур товарлар нархи ўсишининг асосий сабаби товарларнинг бошланғич нархи бозор нархларига нисбатан паст эканлиги (савдода шаклланган нарх импорт товарга мўлжаллаб олинади) ҳамда қурилиш мавсуми бошланганлигида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер