Ўзбекистонда 1991-2020 йилларда пенсия миқдори 65 маротаба оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан 1991-2020 йилларда пенсияларнинг миқдори 65 маротаба оширилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси Матбуот хизматининг «Халқ сўзи»га берган маълумотида келтириб ўтилган.
Жумладан, 2016 йилда 1,15 бараварга, 2017 йилда 1,15 бараварга, 2018 йилда 1,17 бараварга, 2019 йилда 1,15 бараварга оширилган бўлса 2020 йилда 1,17 бараварга оширилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг