Ўзбекистонда 17 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқорилашади

05:56 17 Апрель 2022 Жамият
1078 0

Фото: Иллюстратив фото

«Ўзгидромет» 17 апрель, якшанба куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18°, кундузи 31-33° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 16-21° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида баъзи жойларда чанг тўзон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 30-35° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 30-35° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 31-36° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан
5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер