Ўзбекистонда 16 апрель куни ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилади

05:28 16 Апрель 2022 Жамият
1058 0

Фото: Халқ сўзи

«Ўзгидромет» 16 апрель, шанба куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 30-32° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 30-35° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 30-35° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 31-36° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер