Ўзбекистонда 14 март куни ҳаво ҳарорати 28 даражага кўтарилади
Фото: Архив сурат
«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° илиқ, кундузи 20-22° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27°илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25°илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 23-28°илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ, кундузи 17-22°илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°илиқ, кундузи 8-13°илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг