Ўзбекистонда 13 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» хизмати 13 октябрь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража, кундузи 19–21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 14–19 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 9–14 даража илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг