Ўзбекистонда 11 декабрь куни ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин

22:59 10 Декабрь 2022 Жамият
1286 0

Фото: Архив сурат

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 11 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° совуқ, кундузи 3-5° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°совуқ, кундузи 4-9° совуқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3° совуқ-2°, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 15-20°совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°совуқ, кундузи 4-9° совуқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер