Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 5,1 млн дона бампер ва уларнинг қисмлари ишлаб чиқарилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йилнинг январь — октябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан қарийб 5,1 млн. дона бампер ва уларнинг қисмлари ишлаб чиқарилган.
Мазкур ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг тегишли даврига нисбатан 14 фоизга ошган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг октябрь ойида йирик корхоналар томонидан 1 млн. дона бампер ва уларнинг қисмлари ишлаб чиқарилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг