Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 2 млн сўмга яқинлашди
Ўзбекистонда қуйма олтин нархи рекорд даражада ошди. Марказий банк бугун, 23 январь куни эълон қилган маълумотга кўра, 1 граммли қимматли металл нархи илк бор 2 миллион сўмга яқинлашган.
Регулятор маълумотларида келтирилишича, олтин қуймалари қиймати қуйидагича:
• 5 грамм — 9 млн 793 минг сўм;
• 10 грамм — 19 млн 585 минг сўм;
• 20 грамм — 39 млн 171 минг сўм;
• 50 грамм — 97 млн 927 минг сўм;
• 100 грамм — 195 млн 854 минг сўм.
Айтиш жоиз, Марказий банк 5 январь кунидан эътиборан илк бор олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилишни бошлади. Унга кўра, 5 грамм олтин қуймасини сотиш нархи 8 млн 735 минг сўм бўлганди. Нархлар эса қадоғи бутлиги ёки бузилганига қараб фарқланади.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг