Ўзбекистон яна 637 та электробус сотиб олишни режалаштирмоқда

17:21 05 Февраль 2022 Жамият
1129 0

Бир Yutong электр автобусининг нархи 300 минг долларни ташкил қилди. 2025 йилгача жами 637 та электробус харид қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

Айни дамда Тошкентга 20 та электробус келди. Улар 51 ва 81-йўналишларда ишга туширилади.

Маълумотларга кўра, пойтахтга автобуслар партияси билан бирга 10 та қувватлантириш шохобчалари келтирилди. Бир марта қувватланганда автобус 300 кмгача масофани босиб ўта олади. Шунингдек, пойтахтимизда электробусларга хизмат кўрсатиш маркази ва уларнинг ҳолатини назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган. Бу ерда хитойлик мутахассислар икки йил ишлайди.

Узунлиги 12 метр бўлган электробуслар 30 ўринга эга бўлса, унинг умумий йўловчи сиғими 70 кишини ташкил қилади. У автоном иситиш, кондиционер, бешта видеокамера ва USB зарядловчига эга.

Эндиликда Тошкентда 20 та электробус бор, уларни 51 ва 81-йўналишларда йўлга қўйиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер