Ўзбекистон ва Сербия давлатлари ўртасидаги маслаҳатлашувда иқтисодий дипломатияни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди
Фото: Tашқи ишлар вазирлиги
2022 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Сербия Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференция шаклида иқтисодий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон томонидан ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков иштирок этди. Сербия томонига ташқи ишлар вазири ўринбосари Ягода Лазаревич бошчилик қилди.
Маслаҳатлашувларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий, шунингдек, инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, унинг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодий дипломатияни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон-Сербия ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий базасини, жумладан, савдо-иқтисодий соҳада тегишли ва амалий аҳамиятга эга ҳужжатлар орқали кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш мақсадида томонлар 2023 йилда Белградда «Маде инУзбекистан» номиостида Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини ўтказиш, Сербия савдо миссиясининг йирик тўқимачилик ва озиқ-овқат кўргазмаларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, Ўзбекистон-Сербия савдо уйини таъсисетиш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг