Ўзбекистон ва Полша ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

17:44 07 Декабрь 2023 Сиёсат
536 0

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Полша ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон-Полша ҳамкорлигининг устувор йўналишлари ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Сиёсий мулоқотни, хусусан, ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтайи назардан, Полшанинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришга икки томон ҳам тайёрлиги тасдиқланди. Кимё, тўқимачилик саноати ҳамда қишлоқ хўжалигига оид инвестиция салоҳияти ва истиқболли лойиҳалари таклифлари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, икки мамлакат илмий ва таълим муассасалари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Шунингдек, томонлар туризм соҳасида шерикликни ривожлантириш, икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер