Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилмоқда
Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги
Учрашувда томонлар давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида яратилаётган қулайликлар, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган тезкор ҳамда сифатли давлат хизматлари, шунингдек, соҳани жадал ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида фикр алмашди.
Мулоқот сўнгида томонлар аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини ислоҳ қилиш, хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг