Ўзбекистон ва Франция атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилади
Фото: «Халқ сўзи»
Энергетика вазирлигида Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Аурелиа Боучез хоним ва энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиб, FromAtom ва Assystem компанияларининг қизиқишларини таъкидлаб ўтди.
Учрашув якунлари бўйича хорижий томонга Voltalia компанияси томонидан Agrovoltaika соҳасида лойиҳани амалга ошириш ва Assystem билан smart-grid тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг