Ўзбекистон ва Эрон Ташқи ишлар вазирлари учрашди

10:04 25 Январь 2023 Сиёсат
536 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 24 январь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳосайн Амир Абдоллаҳиян билан учрашди.

Икки томонлама шаклда ва минтақавий институтлар, жумладан, ИҲТ доирасидаги Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Бўлажак мулоқотлар жадвали, уларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томонини Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига самарали раислик қилгани ва ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишини муваффақиятли ўтказгани билан табриклади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер