Ўзбекистон ва БАА ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
2023-йил 26-апрел куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Делегацияларга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруи раҳбарлик қилдилар.

Учрашув иштирокчилари олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон-БАА кўп қиррали ҳамкорлигининг турли масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Сиёсий мулоқот ва парламентлараро муносабатларни жадаллаштириш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, халқаро институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Маслаҳатлашувларда саноат кооперациясини фаоллаштириш, сайёҳлик алмашинувларини кучайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг