Ўзбекистон ва АҚШ савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр
4—5 сентябрь кунлари амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ушбу мамлакатнинг “Air Products”, “Exxon Mobil”, “Abbott”, “HP”, “Valmont Industries”, “General Electric”, “Caterpillar”, “US Inc”, “Silverleafe” ва “John Deere” каби бир қатор йирик компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда энергетика, соғлиқни сақлаш, сув хўжалиги, электроника, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалиги учун йирик техникалар ишлаб чиқариш, геологик-қидирув ишларини олиб бориш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
АҚШга амалий ташриф давом этмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг