Ўзбекистон U-17 терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати якунланди
Бугун, 18 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтаётган U17 жаҳон чемпионатининг нимчорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Италия жамоаси билан куч синашди.
Учрашув 3:2 ҳисоби Европa вакилининг ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларга Томас Кампаниелло (2 та) ва Дауна Амиҳере муаллифлик қилди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг жавоб голларига Азизбек Муродов ва Азизбек Эримбетов муаллифлик қилди.
Шу тариқа нимчорак финалда ғалаба қозонган Италия U-17 терма жамоаси турнирнинг чорак финалига йўл олди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун эса мусобақа шу босқичда якунланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг