Ўзбекистон-Туркия ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди

18:23 04 Январь 2023 Сиёсат
510 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан ўтказган учрашувида Ўзбекистон-Туркия ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда олий даражадаги ишончли мулоқот туфайли Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган суръатларда ривожланиб, амалий мазмун билан бойимоқда.

Икки мамлакат парламентлари, ҳукуматлари, вазирликлари, идоралари ва ишбилармон доиралари ўртасида қизғин ва самарали алоқалар олиб борилмоқда.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, ташқи ишлар вазирлари даражасидаги Стратегик режалаштириш гуруҳи ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисларига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркия Раҳбарларининг учрашувлари якунида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги фаолиятни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер