Ўзбекистон Тожикистонга 24 тонна дори-дармон юборди

11:17 26 Май 2020 Жамият
1048 0

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Ўзбекистон Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Asia-Plus манбаси хабар берди.

24 тонна ҳажмдаги гуманитар ёрдам дори-дармонлар, хусусан, антибиотиклардан ташкил топган. 
Ушбу ёрдам Душанбе шаҳар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармасига топширилди.

Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали тегишли шаҳар тузилмаларига коронавирус билан касалланганларни даволаш учун олинган дори-дармонларнинг мақсадли ишлатилишини қатъий назоратга олиш ҳақида топшириқ берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер