Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорт амалиётини бошлади

17:05 05 Май 2020 Иқтисодиёт
784 0

foto: kommersant

Айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда.

2020 йил 2 май куни Ўзбекистонда энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминланиш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Барки Точик» компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойлари учун шартнома имзоланди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда. Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган.

Таъкидланишича, ёзги вегетация, яъни қишлоқ хўжалигидаги суғориш мавсумида Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборида тўпланган сувларни сарфлаш жараёнида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти мавжуд бўлиб, бу мамлакат сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер