Ўзбекистон ТИВ раҳбари Британия парламенти аъзолари томонидан мамлакатимиздаги ислоҳотлар дастури қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Буюк Британия парламентига ташриф буюриб, парламент аъзолари Лилли Питер, Жон Уэйверли, Майкл Жон Хастингс ва Холид Маҳмуд билан учрашди.
«Буюк Британия парламентига ташриф буюриб, парламент аъзолари Лилли Питер, Жон Уэйверли, Майкл Жон Хастингс ва Холид Маҳмуд билан учрашишдан мамнун бўлдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Парламент аъзолари Ўзбекистоннинг ислоҳотлар кун тартибини қўллаб-қувватлаётгани ва уларнинг Ўзбекистон — Буюк Британия ўртасидаги ўзаро манфаатли барча соҳаларда жадал алоқаларни ривожлантиришдаги муҳим ўрнини юқори баҳолаймиз”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг