Ўзбекистон ТИВ хорижда бўлиб турган юртдошларимизга муҳим тавсиялар берди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларда бўлиб турган ҳамда сафар режалаштираётган фуқароларга қуйидаги умумий тавсияларга амал қилишни эслатиб ўтди.
Расмий ахборот манбаларини кузатиб боринг
- яшаб турган мамлакат расмий идоралари хабарларини кузатиб боринг;
- Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари эълон қилаётган маълумотларга эътибор қаратинг.
Дипломатик ваколатхоналар билан алоқада бўлинг
- зарур ҳолларда консуллик ҳисобига туриш тавсия этилади.
- ўзингиз жойлашган мамлакатдаги элчихона ёки консулликнинг алоқа маълумотларини сақлаб қўйинг.
Маҳаллий қоидаларга риоя қилинг
- мамлакат қонунчилигига ҳурмат билан ёндашинг;
- оммавий тадбирлар ва гавжум жойларда эҳтиёткорликни сақланг.
Шахсий тайёргарлик
- паспорт ва зарур ҳужжатларни тартибли сақланг;
- алоқа воситаларингиз доим ишлашга тайёр бўлишига эътибор қаратинг.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳолларда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини эслатиб ўтган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг